Исроил инфратузилма марказлари Эрон ҳарбий дронлари томонидан нишонга олинди.
Бу ҳақда SNNTV телеканали Эрон ҳарбийларига таяниб хабар берди.
"Турли хил жанговар учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиб, биз Ноф-ха-Галиль саноат шаҳри ва Тель-Авивдаги Elbit Systems ва Kanfit инфратузилма марказларига, шунингдек, мудофаа ва ҳужум тизимлари ишлаб чиқариш заводига зарба бердик", дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, зарба берилган марказлар орасида "Темир гумбаз" тизими каби ракета ва мудофаа тизимларини ишлаб чиқарувчи марказлар ҳам бор эди.
Elbit Systems электрон уруш, учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқариш, разведка тизимлари ва радар сенсорлари соҳаларида фаолият юритувчи қурол маркази бўлиб, Исроилнинг турли мамлакатларга қурол экспортига катта ҳисса қўшади.
Ўз навбатида, Kanfit саноат ташкилоти аэрокосмик компонентларни муҳандислик ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, шунингдек, самолётлар ва вертолётлар учун самолёт конструксияларини яратиш билан шуғулланади.