Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон — Исроил уруши: 15 июнь тонгидаги асосий воқеалар билан танишинг!

Эрон — Исроил уруши: 15 июнь тонгидаги асосий воқеалар билан танишинг!

Исроил ОАВларига кўра, Эрон мамлакатга камида 70 та баллистик ракета учирган (ракеталар Яман ҳудудидан ҳам учирилган). Улар орасида «Ҳаж Қосим» тактика ва бошқариладиган ракеталари ҳам бор. Ракеталар Тел-Авивга келган дронлар билан мувофиқлаштириб учирилган.

— Ҳужумга учраган ҳудудлар: Тел-Авив, Бат-Ям, Ҳайфа, Краёт, Ғарбий Галилея ва Бен-Гурион аэропорти. Бат-Ямда ракеталар тўғридан-тўғри уйга тушган, ёнғинлар чиққан. Ҳозирда қутқарувчилар вайроналарни тозалаяпти.

— Ғарбий Галилеяда уйга ракета тушиши натижасида 14 киши жароҳат олган.

— Ҳайфада эса нефтини қайта ишлаш заводи зарба остида қолган. Ёнилғи омборларига ҳам зарбалар бўлгани ҳақида хабарлар бор.

— Ҳужумлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, улардан иккитаси — 8 ва 10 ёшли болалар. Яна 240 киши жароҳат олган, камида 35 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

— Эрон Исломий Инқилоб Мухофизлари Корпуси (ИИМК) вакили бу кечаги ҳужумни Исроилнинг аввалги ҳужумларига жавоб деб атади ва келажакда ҳам йирик операциялар бўлиши мумкинлигини огоҳлантирди.

Исроил ҳам жавобан Эрон ва Яман ҳудудларига зарбалар берди.

— Теҳрон, Исфаҳон, Кораж, мамлакат маркази ва ғарбидаги объектлар ҳужумга учради. Исроил Мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) вакилларига кўра, зарбалар ракета сақлаш ва учириш объектларига қаратилган. Эрталаб Керманшоҳдаги зарбалар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Нефть омбори ҳам ҳужумга учрагани айтилмоқда.

— Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху фавқулодда ҳарбий-сиёсий йиғилиш ўтказди ва АҚШдан ҳарбий ёрдам сўради.

— Исроил ОАВлари Ямандаги ҳусийлар етакчиларидан бири — Муҳаммад ал-Амри йўқ қилингани ҳақида хабар берди, бироқ бу маълумот расмий тасдиқланмаган.

Киритилди: 11:59 15.06.2025. Ўқилди: 3423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!