Эрон Исроил фойдасига жосуслик ва мамлакат разведкаси билан ҳамкорлик қилишда айбланган икки кишини қатл этди. Бу ҳақда The Independent Эрон давлат оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.
Омид Беҳзод ва Пурия Сафват Исроилга ҳарбий ва хавфсизлик объектларининг координаталари, шунингдек, фотосуратлар ва бошқа разведка маълумотларини узатганликда айбланган.
Терговчилар маълумотларига кўра, уларнинг бу ҳаракатлари ўтган йил июнь ойида мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувлар вақтида ва ҳозирги кескинлик даврида содир бўлган.
Нашр таъкидлашича, Эронда миллий хавфсизликка қарши жиноятлар учун ўлим жазоси қўлланиши кескин кўпайган.
Аввалроқ Британиянинг The Times нашри Эронда Моссаднинг жосуслик тармоғи фаоллашгани ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, Исроил разведкаси Эроннинг олий раҳбари Можтаба Хоманаийнинг қаердалигини аниқлашга уринмоқда.