Бугун 23 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ ёпиш билан таҳдид қилмоқда

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ ёпиш билан таҳдид қилмоқда

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп, агар Ҳўрмуз бўғози 48 соат ичида очилмаса, Эрондаги барча электр станцияларини йўқ қилиш билан таҳдид қилган эди.

"Агар Қўшма Штатларнинг Эрон электр станцияларига нисбатан таҳдидлари амалга оширилса, Ҳўрмуз бўғози тўлиқ ёпилади ва вайрон қилинган электр станцияларимиз тикланмагунча очилмайди", дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.

Баёнотда, шунингдек, Исроилнинг энергетика ва IT инфратузилмасига ҳамда Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ базалари жойлашган мамлакатлардаги электр станцияларига ва сувни чучуклаштириш объектларига зарба бериш таҳдиди ҳам билдирилган.

Шу билан бирга, Теҳрон расмийлари Ҳўрмуз бўғози ҳозирча барча кемалар учун очиқ эканини, фақат “Эрон душманлари”га алоқадор бўлганлар бундан мустасно эканини айтмоқда.

Kpler мониторинг хизмати маълумотларига кўра, сўнгги уч ҳафтада бўғоз орқали ўтган кемалар сони нисбатан анча кам бўлиб, урушдан олдинги ҳажмнинг тахминан беш фоизини ташкил этган.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!