Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғозини ёпиқ деб эълон қилди ва уни босиб ўтишга уриниш қилган ҳар қандай кемани ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.
Корпуснинг бош қўмондони катта маслаҳатчиси Эбрахим Жабари айтишича, Агар кимдир ўтишга ҳаракат қилса, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва одатий флот кучлари бу кемаларни ёқиб юборади.”
Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Телеграм каналида эълон қилинган хабарда нефть қувурлари ҳам ҳимоя қилинади ва “ҳеч бир томчи нефть ҳудуддан чиқмайди”, деб таъкидланган. Жабари бундан ташқари, “яқин кунларда нефть нархи 200 долларга етади”, деб ёзган.
Маълумот учун, Ҳормуз бўғози Жанубий Форс кўрфази мамлакатлари нефтини экспорт қилишда жаҳондаги энг муҳим йўл ҳисобланади. Ҳар куни у орқали дунё бўйича экспорт қилинадиган нефтьнинг камида бешдан бири (тахминан 15 миллион баррел) ва суюлтирилган табиий газ ўтиб туради.