Эрон ҳукумати мамлакатда Google Play иловалар дўкони ва WhatsApp мессенжеридан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилишга рози бўлди. Бу ҳақда маҳаллий IRNA ахборот агентлиги хабар берди. Ёзда лавозимга киришган Эрон президенти Масуд Пезешкиан интернет чекловларини юмшатишга ваъда берди.
Аниқлик киритилишича, тегишли қарор Ислом Республикаси Ахборот хавфсизлиги бўйича Олий кенгаш иштирокчилари томонидан қабул қилинган. Ташаббус кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватланди.
Иккала хизмат ҳам Эронда 2022 йилда 22 ёшли курд аёл Маҳса Амини ўлими сабаб норозилик намойишларидан сўнг тўсиб қўйилган эди. Қиз ахлоқ полицияси томонидан "нотўғри" кўриниши учун ҳибсга олинган ва одатда ишонганидек, мажбуран ушлаб туриш туфайли вафот этган. Айни вақтда Инстаграм ҳам блокланган эди.
Номланган ижтимоий тармоқ Эронда Facebook, X ва YouTube билан бирга мавжуд эмас. Бу уч платформа Ислом Республикасида 2009 йилда тақиқланган эди. ТикТок ва Телеграм ҳам мамлакатда мавжуд эмас.