Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон ҳукумати АҚШ билан музокара олиб боришни истаяпти — Доналд Трамп

Эрон ҳукумати АҚШ билан музокара олиб боришни истаяпти — Доналд Трамп

Доналд Трамп Эрон раҳбарияти музокаралар ўтказишни сўраб, ўзига мурожаат қилганини билдирди. АҚШ президенти бу ҳақда 11 январ куни Air Force One самолёти бортида журналистларга маълум қилди.

"Эрон раҳбарлари қўнғироқ қилди. Улар музокара олиб боришни истайди. Учрашув ташкил этиляпти", — деди Оқ уй раҳбари.

Шу билан бирга, Трамп "эҳтимол, учрашувга қадар биз ҳаракат қилишимизга тўғри келиши мумкин", дея қўшимча қилди, аммо тафсилотларни очиқламади.

Эрон расмийлари ҳозирча АҚШ президентининг баёнотлари юзасидан изоҳ бергани йўқ.

HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилоти маълумотларига кўра, Эронда 28 декабрдан бери давом этаётган намойишлар вақтида 500 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 10 600 нафардан зиёд одам ушланган.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!