Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Эрон томонидан амалга оширилган зарбалар оқибатида Қатардаги 2 та суюлтирилган газ линияси ва 1 та GTL қурилмасига зарар етди. Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

QatarEnergy компанияси Италия, Белгия, Жанубий Корея ва Хитой билан тузилган шартномаларда ўзгариш бўлишини эълон қилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, зарар етган ускуналарни таъмирлаш ишлари 3–5 йил давом этади, Қатарнинг суюлтирилган газ ва бошқа маҳсулотлар экспорти эса сезиларли даражада камаяди.

Қатардаги энг йирик суюлтирилган табиий газ заводига берилган зарбадан сўнг Европада газ нархлари 35 фоизга ошди. Европа бозорида газ фючерслари 1 минг куб метр учун тахминан 854 долларгача кўтарилди.

Киритилди: 22:10 19.03.2026. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!