Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон ҳудудидан 30 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди —Ўзбекистон ТИВ

Эрон ҳудудидан 30 дан ортиқ ўзбекистонлик эвакуация қилинди —Ўзбекистон ТИВ

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, жорий йил 16 июн ҳолатига кўра 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбойжон орқали муваффақиятли эвакуация қилинган.

Қайд этилишича, мазкур жараёнга Туркманистон, Озарбайжон ва Эрондаги дипломатик идоралар яқиндан кўмак берган.

"Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналаримиз 24/7 режимида фаолият юритмоқда.

Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларимизга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналаримиз билан алоқада бўлиш тавсия этилади", – деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби. Аҳрор Бурҳанов.

Киритилди: 14:07 16.06.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!