Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон Ҳормуз бўғозидаги янги назорат чегараларини белгилаб олди

Эрон Ҳормуз бўғозидаги янги назорат чегараларини белгилаб олди

Эрон ҳарбийлари Ҳормуз бўғозида назорат зонасини белгилаб олди.

Tasnim ахборот агентлиги манба сифатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз кучлари харитасини келтирди.

Унда "Ҳормуз бўғозида Эрон денгиз флотининг янги назорат ва қўмондонлик чегаралари" кўрсатилган. Бўғознинг ғарбида зона Эроннинг Қешм оролининг ғарбий чеккасидан БААдаги Умм ал-Кувайн шарқидаги нуқтагача бўлган тўғри чизиқ билан чегараланган. Ҳормуз бўғозининг шарқида зона Эроннинг Куҳ Муборак қишлоғидан Амирликларнинг Фужайра шаҳрининг жанубидаги нуқтагача бўлган тўғри чизиқ билан чегараланган.

Кейинчалик Хатам ал-Анбия марказий штаби қўмондони Али Абдуллоҳий Эрон АҚШни Ҳормуз бўғозига яқинлашишдан огоҳлантираётганини ва Америка кучларига ҳужум қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Киритилди: 16:00 04.05.2026. Ўқилди: 1267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар