Эрон Қуролли Кучлари Ҳормуз бўғози устидан ҳарбий назоратни тиклади.
Бу ҳақда "Хатам ал-Анбия" марказий штаби вакили Иброҳим Зулфағарий бу ҳақда баёнотида маълум қилди.
"Ушбу стратегик аҳамиятга эга бўғоз қуролли кучларнинг қатъий бошқаруви ва назорати остида. Музокаралар давомида илгари эришилган келишувларга мувофиқ, Эрон Ислом Республикаси чекланган миқдордаги нефть танкерлари ва савдо кемаларининг Ҳормуз бўғози орқали тартибга солинган режим остида транзит ўтишига виждонан розилик берди. Афсуски, ўз ваъдаларини бир неча бор бузган америкаликлар қароқчиликни давом эттирмоқдалар", дейилади баёнотда.
Зулфағарийнинг таъкидлашича, бўғозда қатъий назорат Ҳормуз бўғози орқали кемаларнинг эркин ўтиши таъминланмагунча сақланиб қолади.