Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон "Ҳизбуллоҳ"ни қурол билан таъминламоқчи(ми)?

Эрон "Ҳизбуллоҳ"ни қурол билан таъминламоқчи(ми)?

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний 13 август куни Ливанда "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати қуроллари бўйича инқирозни ҳал қилиш учун музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда Бейрутнинг Al Nahar газетаси хабар бермоқда.

Ларижоний Ливан президенти Жозеф Аун, парламент спикери Набиҳ Берри ва бош вазир Наваф Салам билан учрашиб, уларга мамлакат бирлиги ва мустақиллиги ҳақида "муҳим стратегик хабар" етказади.

Газетанинг ёзишича, музокаралар Ливан ва Эрон ўртасидаги кескин муносабатлар шароитида қийин кечади. Бундан ташқари, "Ҳизбуллоҳ" гуруҳлари АҚШ ва Исроил талабларига мувофиқ қуролсизлантиришдан бош тортгач, Ливандаги ички сиёсий вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Ҳаракат тарафдорлари оммавий кўча намойишлари ўтказдилар.

Киритилди: 09:30 13.08.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!