Эрон ҳижоб кийишдан бош тортган аёлларни "илмий асосланган усуллардан” фойдаланган ҳолда даволашни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Эрон ҳукумати амалдаги қоидаларни бузган ҳолда, жамоат жойларида ҳижоб ўрамайдиган аёлларга ёрдам бериш учун махсус клиникалар очиш ниятида эканлигини маълум қилди.