Эрон шимолий чегараларини мустаҳкамлаш учун Арманистонга ўз армиясини киритишга тайёр, бу ҳақда Caliber нашри хабар бермоқда.
Арманистонда Европа Иттифоқи, АҚШ ва НАТОнинг таъсири кучайишини Эрон расмийлари давлат хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоламоқда.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев минтақавий масалаларда ташқи аралашувга қаршилигини ва мавжуд муаммоларни минтақа давлатлари ўзаро ҳал қилиб олишларини таъкидлади. Ҳозирда Озарбайжон Эронга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳарбий иттифоқларда иштирок этмасдан, мустақил ташқи сиёсат юритишда давом этмоқда.
Сўнгги воқеаларга кўра, Арманистоннинг НАТО ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлиги кучайиб бораётганлиги сабаб Теҳрон ва Ереван ўртасида бу ҳамкорликларга қарши ҳарбий келишув қабул қилиниши мумкин. Агар келишув амалга ошмаса ушбу тарангликлар натижасида минтақада ҳарбий низоларни ҳам келиб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас.