Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Эрон Европа билан алоқага чиқди

Эрон Европа билан алоқага чиқди

Эрон Европани беқарорлаштирувчи жиноятларга чек қўйиши учун сионистик режимга босим ўтказишга чақирмоқда.

Эрон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Европа Иттифоқини сионистик режимнинг минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка раҳна солаётган давомий жиноятларига чек қўйиш учун босим ўтказишга чақирди.

Али Багири Кани Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатда Европа Иттифоқи халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш масъулияти доирасида сионистик режимга босим ўтказиб, бу режим жиноятларининг давом этишига йўл қўймаслик кераклигини айтди.

Багири Фаластиннинг Ҳамас ҳаракатининг сиёсий раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда Исроил режими томонидан ўлдирилишига ишора қилиб, сионистик режим Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини поймол қилгани ва айни пайтда минтақавий ва халқаро тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўйганини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон Тел-Авивни бошқараётган жиноий тўдани жазолаш бўйича ўзининг дахлсиз ҳуқуқидан албатта фойдаланади.

Жозеп Боррел, ўз навбатида, Эрон ўз ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлаган, бироқ минтақада кескинлик кучайиб бораётгани, тўлақонли уруш бошланиши эҳтимоли ва унинг минтақа давлатлари учун оқибатларидан хавотир билдирди.

Киритилди: 17:12 03.08.2024. Ўқилди: 4482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!