Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон дронлари глобал урушни ўзгартирди - Bloomberg

Эрон дронлари глобал урушни ўзгартирди - Bloomberg

Эрон дронлари бугунги кунда дунёда бўлаётган кўплаб урушларда учрайди. Январь ойида Судандаги фуқаролар уруши пайтида Абабил типидаги дрон уриб туширилган эди. Россия доимий равишда шаҳидлардан фойдаланади. Эрон учувчисиз учоқларини ишлаб чиқариш Лотин Америкасидан Марказий Осиёга қадар деярли барча ҳудудларга тарқалди, деб ёзади Bloomberg.

Нисбатан арзон ва анча самарали Эрон дронлари Яқин Шарқ барқарорлигига қўшимча таҳдид солмоқда. Эрон ўзининг мудофаа саноатини ривожлантириш учун фойдаланадиган учувчисиз самолётларни қаттиқ валютага сотади. Бундан ташқари, Эрон режими турли давлатлар билан стратегик ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ишончли қурол етказиб берувчи обрўсини мустаҳкамлаш учун ПУАлардан фойдаланмоқда.

Айни пайтда Марокаш Эрондан Жазоирга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилмоқда, Эрон ПУАларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Венесуэла қўшни Гаяна билан таҳдид қилмоқда, худди шу дронларга буюртма берган Боливия Аргентина билан дипломатик кескинликни келтириб чиқарди.

Буларнинг барчасига қарамай, Хитой Эронга шу мақсадда зарур бўлган ҳамма нарсани сотишни тўхтатмас экан, Ғарб давлатлари Эрон ҳарбий технологияси ривожланишини тўхтата олмайди.

Киритилди: 20:57 09.04.2024. Ўқилди: 12495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!