Reuters маълумотига кўра, БАА давлат нефть компанияси ADNOC Рувайсдаги нефтьни қайта ишлаш мажмуасини ёпган. Бу қарор комплекс объектларидан бирида Эрон дрон ҳужуми ортидан ёнғин чиққани сабаб қабул қилинган.
Рувайс мажмуаси Абу-Дабидаги нефть, газ ва кимё саноати корхоналари учун асосий марказ ҳисобланади.
Шу билан бирга, Exxon Mobil компанияси раҳбари Даррен Вудс Яқин Шарқдаги ишлаб чиқариш объектларидан кераксиз ходимлар эвакуация қилинганини айтди. Ҳормуз бўғози орқали кемалар ҳаракати қийинлашгани сабаб айрим операциялар қисқартирилган.