Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон­да ҳукуматга қарши намойишларни куч билан бостириш оқибатида камида 2 571 киши ҳалок бўлган

Эрон­да ҳукуматга қарши намойишларни куч билан бостириш оқибатида камида 2 571 киши ҳалок бўлган

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Нашрнинг маҳаллий фаолларга таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг 2 403 нафари намойишлар иштирокчилари, 147 нафари эса ҳукуматга алоқадор шахслар бўлган. Шунингдек, 12 нафар бола ҳамда норозилик акцияларда қатнашмаган 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳам ҳалок бўлган. 18 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

13 январ куни эронликлар бир неча кундан сўнг илк бор хорижга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлган. Эрон ҳукумати бир неча кундан бери интернет ва алоқа тизимларини ўчириб қўйган эди.

Iran International маълумотларига кўра, Эронда 28 декабрдан бери давом этаётган намойишларда 12 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!