Bloomberg'га кўра, Эрон Ҳўрмуз бўғозидан фойдалана оладиган ягона йирик экспортёрга айлангани сабаб қўшимча юзлаб миллион доллар фойда кўрмоқда.
Ҳозирда Эрон нефти сўнгги 10 ойдаги энг кам чегирма билан сотилмоқда, Brent нефти эса баррели $100дан юқори сақланмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, мартдан буён Теҳрон кунига ўртача $139 млн даромад олмоқда. Бу кўрсаткич февраль ойида $115 млнни ташкил этган.