Эронда бир кунда АҚШ ва Исроил билан алоқада гумон қилинган 69 киши ҳибсга олинди.
ISNA агентлигига таяниб хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида журналистлар ҳам бор.
Агентлик маълумотларига кўра, шахслар нозик жойлар ҳақида маълумот узатишни, шунингдек, саботаж ҳаракатларини амалга оширишни ният қилганликда гумон қилинган.
Ҳибсга олинганлардан ўқотар қуроллар, тиғли қуроллар ва алоқа ускуналари топилиб, мусодара қилинди.