Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Пентагон бу ҳафта АҚШ Конгрессига шундай сумма ҳақида маълум қилди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операциясининг биринчи ҳафтаси Вашингтонга тахминан 6 миллиард долларга тушди, аммо бу можарода ғалаба қандай кўриниши номаълумлигича қолмоқда, деб ёзади нашр.
Бу маблағлардан 4 миллиард доллари асосан Эрон ракета ва дронларини тўхтатиш тизимлари учун ўқ-дориларга сарфланган, дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.