Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни Қешм оролидаги телекоммуникация ва бошқа объектларга уюштирган тунги зарбаларини қоралади. Вазирлик содир бўлган воқеалар учун Баҳрайн ва Кувейт расмийлари ҳам масъул эканини таъкидлади.
"Вазирлик Вашингтонни Эронга қарши ҳужумлар уюштиришда минтақа мамлакатлари ҳудуди ва объектларидан мустамлакачилик мақсадида фойдаланганини қоралайди ҳамда ўтган тундаги тажовузкор ҳаракатлар учун Кувайт ва Баҳрайн расмийларининг тўғридан-тўғри ва аниқ жавобгарлигини таъкидлайди", дейилади баёнотда.
3 июнга ўтар кечаси Эрон ва АҚШ ҳарбийлари ўзаро зарбалар алмашди. Эрон АҚШнинг ҳужумларига жавобан Кувайт ва Баҳрайндаги америкалик ҳарбийларга тегишли объектларга ракеталар учирди. Қўшма Штатлар Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлигининг маълум қилишича, ракеталар ўз нишонларига етиб бормаган.