Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Эрон ҳукумати Тел-Авивнинг жавоб ҳужумини кутаётган бир пайтда мамлакат Қуролли кучларига Исроил билан урушга тайёргарлик кўришни буюрди.
«The New York Times» нашрга кўра, аслида Теҳрон учун кенг қамровли уруш сценарийси афзал вариант эмас. Шунинг учун, Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳарбийларга Исроил ҳужумига қарши бир нечта ҳаракат режасини ишлаб чиқишни топширган.