Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШнинг Ҳормуз бошқарувига аралашишига йўл қўймайди

Эрон АҚШнинг Ҳормуз бошқарувига аралашишига йўл қўймайди

Эрон АҚШнинг Ҳормуз бўғозини бошқаришга аралашишига йўл қўймайди.

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари марказий штаб-квартираси Хатам ал-Анбия баёнотида айтилган.

Унда АҚШ ўз мажбуриятларига зид равишда Эроннинг жанубига зарбалар бергани таъкидланган.

"Эрон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Америка тажовузига қаттиқ жавоб қайтаради ва ҳеч қандай ҳолатда уларнинг Ҳормуз бўғози ишлари ва бошқарувига аралашишига йўл қўймайди", дейилади баёнотда.

Шунингдек, савдо кемалари ва нефть танкерлари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишнинг ягона хавфсиз йўли Теҳрон томонидан белгиланган йўналиш эканлиги таъкидланган.

Киритилди: 09:51 08.07.2026. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!