Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон АҚШни бир томонлама босим ўтказиш сиёсатидан воз кечишга чақирди

Эрон АҚШни бир томонлама босим ўтказиш сиёсатидан воз кечишга чақирди

АҚШ битим имзолаш учун Эрон халқининг ишончини қозониши керак, деб баёнот берди Эрон Межлиси (парламенти) спикери Моҳаммад Багер Ғолибаф.

«Умуман олганда, биз музокараларда илгарилашга эришдик, бироқ ҳали кўплаб бўшлиқлар бор ва айрим фундаментал жиҳатлар очиқ қолмоқда. Қўшма Штатлар Эрон халқининг ишончини қандай қозониш ҳақида бир қарорга келиши керак. Бу — америкаликлар ташлаши лозим бўлган энг муҳим қадамдир», — дея сиёсатчининг сўзларини Tasnim агентлиги келтиради.

Ғолибафнинг сўзларига кўра, АҚШ музокараларга ёндашишда бир томонлама ҳаракатлардан ва ўз иродасини ўтказиш (мажбурлаш) руҳидан воз кечиши шарт.

Киритилди: Бугун 08:38. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!