Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон АҚШ ва Исроил зарбаларига қарамай ўз ракета арсеналини қайта тиклади

Эрон АҚШ ва Исроил зарбаларига қарамай ўз ракета арсеналини қайта тиклади

Бу ҳақда АҚШ разведкасига таяниб The New York Times хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Эрон Ҳўрмуз бўғози бўйлаб жойлашган 33 та ракета базасидан 30 тасига оператив кириш имкониятини қайта тиклаган. Нашр манбаларининг айтишича, ушбу базалардан айримлари АҚШ ҳарбий кемалари ва нефт ташувчи танкерларга хавф туғдириши мумкин.

The New York Times'нинг ёзишича, Эрон мобил ракета қурилмаларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, уларни бошқа ҳудудларга осонлик билан кўчириши мумкин.

Бундан ташқари, АҚШ ҳарбий разведкаси баёнотига кўра, Эрон мамлакат бўйлаб ракета учириш қурилмаларининг тахминан 70 фоизини ва урушдан олдинги баллистик ҳамда қанотли ракеталар захирасининг 70 фоизини сақлаб қолган.

Шунингдек, Теҳрон ерости омборлари ва ракета қурилмаларининг 90 фоизига қайта кириш имкониятини тиклагани, уларнинг аксарияти қисман ёки тўлиқ ишлаётгани қайд этилган.

Киритилди: Бугун 14:31. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!