CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.
Хабарда айтилишича, сўнгги етти ҳафта ичида Эрон 69 та ерости объектларига кириш нуқтасидан 50 тасини қайта очиш ва тозалашга муваффақ бўлган.
Спутник тасвирлари қурилиш ишларида бульдозерлар, юк машиналари ва бошқа оғир техникалар фаол жалб этилганини кўрсатмоқда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ушбу ҳарбий иншоотларнинг аксарияти 50–80 метр чуқурликда жойлашган. Шу боис кириш йўлаклари ва вентиляция шахталарига берилган зарбалар кўп ҳолларда фақат вақтинчалик таъсир кўрсатади.
Маълумотларга кўра, Теҳрон тикланган мажмуаларнинг бир қисмига яна ракета жойлаштириш ишларини ҳам бошлаган.
Бу ҳолат Эроннинг ракета инфратузилмаси кутилганидан тезроқ тикланаётганини ва мамлакат ҳарбий салоҳиятига берилган зарбаларнинг таъсири чекланган бўлганини кўрсатиши мумкин.