Эрон АҚШ ва Исроил билан зиддиятнинг учинчи босқичига кирди. Бу ҳақда Эрон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Казем Ғарибабадий маълум қилди.
Унинг айтишича, биринчи босқич 2025 йил июнидаги 12 кунлик уруш, иккинчиси эса 2026 йил январь ойида мамлакатда юз берган тартибсизликлар бўлган. Ҳозирги жараёнлар эса янги — учинчи босқичнинг бошланишини англатади.
Ғарибабадий Теҳрон урушни истамаслигини, аммо ўзини ҳимоя қилиш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади.