Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Қиёмат куни соати” кўрсаткичлари “ядровий ярим тун”га максимал даражада яқинлаштирилди

“Қиёмат куни соати” кўрсаткичлари “ядровий ярим тун”га максимал даражада яқинлаштирилди

Bulletin of the Atomic Scientists журналининг экспертлар кенгаши “Қиёмат куни соати” милларини “ядровий ярим тун”га (шартли глобал фалокатгача) яна тўрт сонияга яқинлаштирди. Натижада соат 23:58:35 ни кўрсатмоқда. Бу ярим тунгача 85 сония қолганини билдиради.

Бу “Қиёмат куни соати” лойиҳасининг 78 йиллик тарихидаги энг хавфли кўрсаткич ҳисобланади. Олимлар мазкур қарорни сўнгги бир йил ичида дунё глобал фалокат хавфига янада яқинлашгани билан изоҳлади.

Ўтган йилнинг январида унинг миллари атиги 1 сонияга олдинлаган бўлса, 2023 йилда Украинадаги уруш фонида бирданига 10 сонияга олдинга сурилган эди.

“Қиёмат куни соати” (Doomsday Clock) лойиҳаси Чикаго университетига қаршли журнал лойиҳаси бўлиб, у 1947 йилда АҚШда биринчи атом бомбасини яратган олимлар томонидан йўлга қўйилган. Дастлаб ядровий қурол асосий таҳдид сифатида кўрилган. 2007 йилдан бошлаб эса Bulletin of the Atomic Scientists глобал хавфлар қаторига иқлим ўзгаришини ҳам киритган.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!