АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳали ҳам келишувдан манфаатдор деб ҳисобламоқда ва Теҳрондан бир неча кун аввал тақдим этилган олдинги таклифдан кўра яхшироқ бўлган янгиланган вариантни кутмоқда.
Бу ҳақда Америка етакчисининг ўзи "Axios" порталига берган интервьюсида маълум қилди, бироқ Эрон билан музокараларни бошлаш учун аниқ муҳлатни айтишдан бош тортди.
"Биз келишув тузишни хоҳлаймиз. Улар ҳали биз кўришни истаган даражага чиқишгани йўқ. Улар бунга мажбур бўлишади, акс ҳолда уларга жиддий зарба берилади, улар эса буни хоҳлашмайди", — деди Трамп.
Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, агар Эрон янада манфаатлироқ таклиф тақдим этмаса, АҚШ "аввалгидан кўра анча кучлироқ" зарба беради.