Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.

Агентлик манбаларига кўра, ҳусийлар аллақачон Баб ал-Мандаб бўғози яқинига ракета ва учувчисиз учиш аппаратларини жойлаштирган ҳамда буйруқ кутаётгани айтилмоқда.

Reuters таъкидлашича, мазкур маълумотлар манбаларга таянган ҳолда тарқатилган. Ҳозирча Эрон расмийлари ва ҳусийлар ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Баб ал-Мандаб бўғози Қизил денгиз ва Аден қўлтиғини боғловчи муҳим халқаро денгиз йўли бўлиб, унинг ёпилиши жаҳон савдоси ва нефть ташувларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Киритилди: 19:27 16.07.2026. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!