Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШ билан ядровий музокараларни қайта бошлаш таклифларини олди

Эрон АҚШ билан ядровий музокараларни қайта бошлаш таклифларини олди

Эрон Ташқи ишлар вазирлигига АҚШ билан ядровий дастур бўйича музокараларни қайта бошлаш ҳақидаги таклифлар келиб тушди.

Бу ҳақда Эрон ОАВларига таяниб, “Report” хабар берди.

Манбаларнинг маълум қилишича, Теҳрон яқин вақт ичида Америка томони таклифларининг мазмуни ва моҳияти ҳақида маълумот беради.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Уммон орқали Эронга ёз ойларида узилиб қолган мулоқотни қайта тиклаш бўйича таклиф юборгани ҳақида хабар қилинган эди.

Киритилди: 14:56 02.11.2025. Ўқилди: 1555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!