Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан вақтинчалик ядровий битим тузиш масаласини кўриб чиқмоқда

Эрон АҚШ билан вақтинчалик ядровий битим тузиш масаласини кўриб чиқмоқда

Эрон якуний келишувдан олдин АҚШ билан вақтинчалик ядровий битим тузишни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.

"Эрон Қўшма Штатлар билан музокаралар чоғида кенг қамровли келишув бўйича музокараларни бошлашдан аввал икки давлат вақтинча ядровий келишув устида ишлашлари ҳақидаги таклифни илгари суриш имкониятини кўриб чиқмоқда”, — дейилади нашрда.

Нашрнинг таъкидлашича, вақтинчалик келишув нафақат Эроннинг уранни бойитиш бўйича фаолиятининг бир қисмини тўхтатиб қўйиш ва унинг заҳираларини қисқартириш, балки БМТ инспекторларига Теҳрон ядровий иншоотларига кенгроқ кириш имконини беришни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ энергетика вазири Крис Райт Абу-Дабидаги матбуот анжуманида Вашингтон “таъсир воситалари” ёрдамида Эрон ядро дастурини чеклаш ниятида эканини айтган эди.

Киритилди: 08:34 11.04.2025. Ўқилди: 602 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!