Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан сулҳ пайтида қанча пул ишлагани айтилди

Эрон АҚШ билан сулҳ пайтида қанча пул ишлагани айтилди

Эрон АҚШ билан сулҳ тузиш даврида портларга чекловларнинг юмшатилишидан фойдаланиб, 5-6 миллиард долларлик нефтьсотишга муваффақ бўлди. Тахминан 70 миллион баррел нефт экспорт қилинди, деб хабар беради The Wall Street Journal саноат таҳлилчиларига таяниб.

WSJ июн ойи охиридан бери Малайзиянинг шарқий қирғоғидаги сувларга тахминан 20 та Эрон танкери кела бошлаганини таъкидламоқда. Нашрнинг ёзишича, Теҳрон нефтни Малайзия ҳудудий сувларидан ташқаридаги бошқа кемаларга ўтказиш орқали санкцияларни четлаб ўтиш учун таниш схемадан фойдаланмоқда.

Кейин нефт Хитойдаги хусусий нефтьни қайта ишлаш заводларига ҳам ташилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, Осиё сувларида Эрон кемаларининг кўпайиб бориши яқин келажакда Теҳрон учун бир неча миллиард доллар қўшимча даромад келтириши мумкин.

18 июн куни АҚШ ва Эрон ўзаро англашув меморандумини имзоладилар ва ўқ отишмаларини тўхтатдилар. Мамлакатлар 8 июл куни қуролли тўқнашувни қайта бошладилар. АҚШ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини Ҳўрмуз бўғозида кемаларга ҳужум қилишда айблаганидан кейин сулҳ бузилди.

Киритилди: 18:57 19.07.2026. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!