Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказганини рад этмоқда, аммо бугун европаликлар билан учрашади

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказганини рад этмоқда, аммо бугун европаликлар билан учрашади

Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Аракчи АҚШ музокаралар ўтказишни сўраган, аммо Теҳрон Исроил зарбалари шароитида бунинг имконсизлигини билдириб рад этганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Эрон бугун Женевада Франция, Британия, Германия ва Европа Иттифоқи вазирлари билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп маъмурияти икки ҳафта ичида Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилишини билдирган эди.

Бироқ ОАВ АҚШ дам олиш кунларида Эронга зарба бериш эҳтимоли борлигини ёзмоқда.

Киритилди: 15:16 20.06.2025. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!