Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатлар билан музокаралар учун ҳеч қандай асос кўрмаяпти.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмоил Бағай маълум қилди.
Бағайнинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун мантиқий асослар йўқ. Унинг баёноти АҚШ президенти Дональд Трампнинг кечаги Теҳрон билан мулоқотга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига жавобан келди.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги шароит конструктив музокаралар ўтказиш имкониятини истисно қилади: “Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бир неча бор таъкидлаганидек, музокаралар ўзаро келишига ишонмайдиган, Эронга ҳарбий тажовузни кўрсатаётган ва ўз талабларини очиқдан-очиқ юклашга уринаётган томон билан мулоқот олиб бориш мумкин эмас”.
ТИВ вакили Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга АҚШга ташрифи арафасида йўллаган мактубига ҳам изоҳ берди. Багаийнинг сўзларига кўра, мактубда Саудия Арабистонига ўтган йилги Ҳаж вақтида эронлик зиёратчиларга кўрсатган хизматлари учун миннатдорлик билдирилган ҳамда бу йилги ҳаж зиёратини муваффақиятли ташкил этиш учун ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.