Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон америкаликларнинг гапига бўйсундими?

Эрон америкаликларнинг гапига бўйсундими?

Эрон Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилганига жавобан яқин кунларда Исроилга қарши йирик ҳужум уюштириш қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Politoco газетаси америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҳали ҳам Эрондан Ҳаниянинг ўлдирилишига қандайдир муносабат билдиришини кутмоқда, бироқ яқин келажакда Исроилга ҳужум қилишига ишонмайди, чунки Теҳрон ўзининг дастлабки жавоб режасини қайта кўриб чиққан.

АҚШ маъмуриятининг икки юқори мартабали расмийси Вашингтон Теҳронни кенг кўламли зарба фақат тарангликни кучайтириб, томонлар ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршилик хавфини келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирганини айтди. Уларнинг аниқлик киритишича, Қўшма Штатлар Эронни Ҳаниянинг ўлимига муносабатини қайта кўриб чиқишга ва буни каттароқ операциянинг бир қисми деб ҳисобламасликка чақирган.

Расмийларга кўра, Эрон Америка томонининг фикрига кўпроқ рози бўлмоқда, гарчи дастлаб рад этган бўлса ҳам.

Киритилди: 06:32 08.08.2024. Ўқилди: 1302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!