Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон активлари ҳам музлатилдими?

Эрон активлари ҳам музлатилдими?

Эрон ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Ҳамид Қанбарий хорижий ОАВда тарқалган “Эрон активлари музлатилгани” ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Унга кўра, Европа Иттифоқининг “snapback” механизми доирасида жорий этилган янги санкциялар фонида хорижий банкларда музлатилиши мумкин бўлган ҳисобларда муҳим маблағлар мавжуд эмас эди.

“Банклар бундай қарорни олдиндан кутган, шунинг учун бу ҳисоблар ё бош эди ёки фақат минимал маблағ сақланган. Аслида Эроннинг муҳим молиявий активлари блокланмаган”, — дея таъкидлади Қанбарий.

Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари туфайли сўнгги йилларда Европа компаниялари Эрон билан иқтисодий ҳамкорликни кескин қисқартирган. Шу боис янги қарор мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмайди.

“Шунга қарамай, бирор санкцияни мутлақо самарасиз деб баҳолаш тўғри эмас. Муҳими — воқеликни холис баҳолаш ва халқимизга ҳақиқатни айнан қандай бўлса, шундай етказишдир”, — деди Қанбарий.

Киритилди: 23:15 01.10.2025. Ўқилди: 263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!