АҚШнинг собиқ президенти Трамп Байденни "Эронга ядровий дастурини ривожлантиришга рухсат бергани" учун танқид қилди.
Унинг сўзларига кўра, Эрон яқин 60 кун ичида ядро қуролини ола олади: "Улар ядро қуролига эга бўлгач, бу бутунлай бошқача музокаралар, бутунлай бошқача битим бўлади. Байден уларга рухсат берди ва энди улар жуда бой мамлакат... ва улар Ироқни назорат қиладилар... Ироққа бориш аҳмоқлик эди (2003-йил истило). Эсингизда бўлсин, мен айтганман, буни қилманг (Ироқ урушини), лекин агар шундай қилсангиз, нефт сақлаб қолинг."