Бу ҳақда Эрон давлат телевиденияси хабар берди.
Маълум бўлишича, Эрон фуқаро авиацияси бошқармаси «тегишли хавфсизлик шароитлари таъминланганидан» сўнг аввал киритилган барча парвоз чекловларини бекор қилган.
Теҳрондаги Имом Хомайний номидаги халқаро аэропорт яна нормал фаолиятини бошлади.
«Ҳозирда ички ва халқаро рейсларда ҳеч қандай чекловлар йўқ», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Фуқаролик авиацияси бошқармаси «оператив чекловлар» туфайли 7-октабр куни соат 21:00 дан эрталабки 06:00 га қадар барча рейслар вақтинча бекор қилинишини эълон қилган эди.