Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон 33 та давлат билан виза режимини бекор қилди

A A A
Эрон 33 та давлат билан виза режимини бекор қилди

Эрон ҳукумати 33 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун бир томонлама виза талабларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни ратификация қилди.

Мамлакат туризм вазири бу қарор Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйишини билдирди.

Қайд этилишича, виза режими Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Қувайт, Индонезия, Бруней, Япония, Сингапур, Камбоджа, Малайзия, Вьетнам, Бразилия, Перу, Куба, Мексика, Боливия, Венесуэла, Босния ва Герцеговина, Сербия, Хорватия, Беларусь, Ливан, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Тунис, Мавритания, Танзания, Зимбабве, Маврикий ва Сейшел ороллари учун бир томонлама бекор қилинади.

Киритилди: 20:49 15.12.2023. Ўқилди: 1809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!