Эрон Теҳроннинг можарони ҳал қилиш бўйича таклиф қилган 14 банддан иборат режасига Қўшма Штатлардан жавоб олди.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка томони жавобни Покистон орқали узатган.
"Қўшма Штатлар Покистонга Эроннинг 14 банддан иборат режасига жавобини етказди. Биз ҳозирда уни ўрганмоқдамиз", деб таъкидлади Эрон ташқи ишлар вазири.