Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида кучли ёғингарчилик оқибатида 90 дан ортиқ хонадонни сув босди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 1 май куни соат 21:41 да «112» тизими орқали Бешариқ туманида кучли ёмғир ёғиши оқибатида туманнинг «Ворух Дашт», «Янгиқўрғон» МФЙларнинг айрим кўчаларидаги 90 дан ортиқ аҳоли яшаш хонадонларининг томорқаларига ёмғир сувлари кирганлиги тўғрисида Фарғона вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Шу заҳотиёқ, ҳодиса жойига Фарғона вилояти ФВБ, вилоят ва туман ҳокимлиги ҳамда ФВДқТ хизматлари етиб бориб, ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан-жароҳат олганлар йўқ. ФВВ вазият оқибатлари қисқа вақт ичида бартараф этилишини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!