Беш кунлик кучли магнит бўрони яқин кунларда Ер юзасига етиб келади. Бир қатор мамлакатлар олимлари 22 ноябрдаёқ магнитосферада бузилишларини маълум қилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, Ер магнитосфераси нотинчлиги 22-26 ноябрь кунлари бўлади. Шу билан бирга, 22, 24 ва 25 ноябрда магнит бўрони даражаси заиф, 23 ва 26 ноябрда эса магнитосфера нотинч бўлиб қолади.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, магнит бўронлари алоқа ва энергия тизимларини бузиши, ҳайвонлар ва қушларнинг миграция йўлларига таъсир қилиши мумкин.