Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш масаласи ҳал қилинди, деди президент Зеленскийнинг маслаҳатчиси Андрей Ермак.
«Украина учун узоқ масофага учувчи қуроллар ва қирувчи самолётлар масаласи ҳал қилинганга ўхшайди. . Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади», — деб ёзди у telegram даги саҳифасида.
Шу кунларда президент Владимир Зеленский Европага сафар қилмоқда, унинг мақсади ЕИдаги иттифоқчилар билан янги ҳарбий таъминот ва уларнинг вақтини келишиб олишдир.
Пайшанба куни Зеленский Брюсселда Европа парламенти депутатлари олдида нутқ сўзлади.
Учрашувда орган раҳбари Роберта Метсола Европа ҳукуматларини қирувчи самолётлар билан таъминлаш қарорини тезроқ қабул қилишга чақирди, унинг сўзларига кўра, бу Украина ғалаба қозониши учун жуда зарур.