Украина президенти маъмурияти раҳбари Андрей Ермак АҚШга сафари чоғида Трамп жамоасига Украина НАТОга аъзо бўлишини ҳам назарда тутувчи таклифни илгари сурган. Бироқ, хабарга кўра, бу таклифлар совуқ кутиб олинган ва салбий муносабат билдирилган.
Шунингдек, америкалик расмийлар Ермак томонидан фронтдаги вазият ҳақида берилган маълумотлардан норозилик билдиришган. Улар асл вазият ва Украина томонидан тақдим этилган "яхшиланган" маълумотлар ўртасида катта фарқ борлигини таъкидлашган.