Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрлинг Холанднинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйилди: Норвегиялик юлдузнинг қарори маълум

Эрлинг Холанднинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйилди: Норвегиялик юлдузнинг қарори маълум

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд мунтазам равишда трансфер миш-мишлари қаҳрамонига айланмоқда — форвардни гоҳ "Барселона", гоҳ "Реал" билан боғлашмоқда. El Nacional нашрига маълум бўлишича, Холанд 2025/2026 йилги мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартириш ниятида эмас — норвегиялик футболчи "Манчестер Сити"да қолади.

Холанд қачондир ўзини Испания Ла Лигасида синаб кўришни истайди, бироқ у яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиш учун муносиб вақт деб ҳисобламайди.

25 ёшли Эрлинг Холанд 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Норвегиялик тўпурарнинг амалдаги шартномаси 2033/2034 йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 23:45 11.03.2026. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!