Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ереванда норозилик акцияси бўлиб ўтди, бир неча киши ҳибсга олинди

Ереванда норозилик акцияси бўлиб ўтди, бир неча киши ҳибсга олинди

Арманистон пойтахти Ереван марказидаги боғда чодирлар шаҳарчаси қурмоқчи бўлган беш киши қўлга олинди.

Бу ҳақда маҳаллий матбуотга таяниб, “Report” хабар бермоқда .

Қайд этилишича, кам сонли мухолифатчилар боғда чодирлар ўрнатган. Ярим соатдан кейин махсус кучлар чодир ўрнатилган жойга етиб келишди. Махсус кучлар ўша шахсларнинг бир қисмини ҳибсга олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон мухолифатининг Ереван ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган митинглари бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

Киритилди: 10:12 24.09.2023. Ўқилди: 1205 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!