Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзининг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида Каховка ГЭСининг вайрон бўлишини текшириш бўйича халқаро комиссия тузиш ғоясини муҳокама қилди. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятида маълум қилинди.
“Телефон мулоқоти чоғида Эрдўғон урушаётган томонлар, БМТ ва Туркия экспертлари иштирокида халқаро комиссия тузиш ғоясини билдирди”, — дейилади РИА Новости хабарида.
Херсон вилоятида Каховка ГЭСидаги портлашдан кейин сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этилди.