Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолифат ҳаракатларига қарамай, мамлакат расмийлари соғлом фикр, сабр ва хотиржамликка содиқ қолишини айтди.
Бу ҳақда Туркия етакчиси Адолат ва тараққиёт партияси Истанбул бўлими томонидан ташкил этилган ифторда айтиб ўтди.
"Бизнинг муниципалитетларимиз коррупция ва адолатсизлик тарафида бўлмайди. Улар нима тўғри, нима рухсат ва нима ман эканлигини тушуниб, халққа хизмат қилади. Тўрт кундан бери муҳолифат одамларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда", - деди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, мухолифат ўзини заҳарли печкадек чигаллаган порахўр амалдорлардан тозаланмагунча ўзининг сиёсий нуфузи ва ўзлигини тиклай олмайди.
"Сиёсат ва адолатни кўча террори бошқарган кунлар эски Туркия билан бирга ўтмишда қолди. Мард бўлсанг, демократия ишласин, қонун ишласин. Суд тизими босимга дучор бўлмасдан турк халқи номидан қарор қабул қилиши керак. Туркияда ҳеч ким қонундан устун эмас", - дея таъкидлади Туркия раҳбари.